Фримпонг қуролланган қарақчилар ҳужуми натижасида ҳалок бўлди
Гана футбол ассотсиацияси (GFA) хабарине кўра, мамлакатнинг «Берекум Челси» клуби ҳужумчиси Доминик Фримпонг жамоа автобусига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Кўнгилсиз ҳодиса жамоа «Самартекс» клубига қарши ўтказилган чемпионат ўйинидан (0:1) қайтаётган пайтда рўй берган. Автобус бир гуруҳ қуролланган қарақчилар томонидан тўхтатилган.
«Ҳайдовчи автобусни орқага буришга ҳаракат қилганида, тошқонча ва автоматлар билан қуролланган шахслар транспорт воситасини ўққа тута бошлашди. Футболчилар ва ходимлар яқин атрофдаги бутазорларга яширинишга улгуришди. Афсуски, ўйинчиларимиздан бири оғир жароҳат олди», — дейилади клубнинг ижтимоий тармоқдаги баёнотида.
Ушбу фожиа ортидан GFA келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ички мусобақаларда иштирок этаётган клублар учун хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқиш ва кучайтириш режаларини эълон қилди. Доминик Фримпонг 20 ёшда эди, у жорий мавсумда «Берекум Челси» сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга улгурган эди.