locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Френки де Йонг оғир жароҳатдан операциясиз қутулиши мумкин

Хабарларга кўра, де Йонг ва "Барселона" шифокорлари уч ҳафта давомида унинг ҳолатини кузатади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг олган тизза жароҳати дастлаб тахмин қилинганидек оғир бўлмаслиги мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, нидерландиялик футболчи операциясиз даволаниш имкониятига эга ва ҳозирда консерватив даволаш курсини давом эттирмоқда.

Хабарларга кўра, де Йонг ва "Барселона" шифокорлари уч ҳафта давомида унинг ҳолатини кузатади. Агар тикланиш ижобий кечса, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж қолмаслиги мумкин. Акс ҳолда эса футболчи операция қилинади ва майдонга қайтиши 5–6 ойга чўзилиши эҳтимоли бор.

Аввалроқ футболчининг ўнг тиззасидаги ички ён бойлам тўлиқ узилгани ва узоқ муддат сафдан чиқиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган ва даволанишнинг дастлабки натижалари ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг