Френки де Йонг 4 ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин
"Барселона" ва Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ЖЧ-2026дан сўнг жиддий тизза жароҳатига учраган бўлиши мумкин. Испаниянинг Marca нашри хабар беришича, футболчи тўрт ойгача сафдан чиқиб кетиши эҳтимоли бор.
Маълумотларга кўра, де Йонг Жаҳон чемпионатининг сўнгги учрашувларини ўнг тиззасидаги оғриқ билан ўтказган. Ҳатто у айрим ўйинларда оғриқ қолдирувчи уколлар ёрдамида майдонга тушгани айтилмоқда. Энди эса "Барселона" тиббий штаби жароҳат даражасини аниқлаш учун қўшимча текширувлар ўтказмоқда.
Айни пайтда клуб футболчининг аҳволи юзасидан расмий баёнот бермаган. Бироқ дастлабки маълумотларга кўра, агар жароҳат тасдиқланса, де Йонг 2026/27 йилги мавсум стартни ўтказиб юбориб, майдонга фақат ноябр ойларида қайтиши мумкин.