locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Френк Лэмпард: \"Абрамович келганида ҳамма “улар чемпионликни сотиб олди” ва шу каби гапларни айтишган\"

Инглиз афсонасидан «Манчестер Сити»да катта маблағ эвазига тузилган юлдузли жамоа сафида ўйнагани ҳақида сўрашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Френк Лэмпард: "Абрамович келганида ҳамма “улар чемпионликни сотиб олди” ва шу каби гапларни айтишган"
photo: gettyimages

Френк Лэмпарддан «Манчестер Сити»да катта маблағ эвазига тузилган юлдузли жамоа сафида ўйнагани ҳақида сўрашди.

«Манчестер Сити» сафида ўйнаганимда бу ҳақда умуман бошқача ўйламаганман. Ўшанда 36 ёшда эдим. “Челси”дан кетганимдан кейин Ню-Йоркка бориш имкониятим ҳам бор эди. Кейин “Манчестер Сити”дан таклиф тушди. Чемпионлар сафида ўйнаш имкониятидан мамнун бўлдим. Клубда менга жуда яхши муносабатда бўлишди.

“Челси”да 13 йил ўйнадим. Роман Абрамович келганида ҳамма “улар чемпионликни сотиб олди” ва шу каби гапларни айтишган. Аммо биз Скоулз, Бекхэм, Руни ва бошқа юлдузлари бор “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этишимиз керак эди. Майдонга тушиб, рақобатлашганингда фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйлайсан. “Челси” билан совринлар ютишга муваффақ бўлганимиздан бахтиёрман.

Ҳозирги баҳсларга аралашишни истамайман. Футболчи бўлган пайтимда бор эътиборимни ўйинга қаратганман ва ажойиб жамоадошлар билан бирга тўп тепганман. “Сити” гуруҳидаги даврим ҳам мен учун жуда қизиқарли бўлган».

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг