locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фред Грим камида қишки танаффусгача «Аякс»да қолади

Нидерландиялик мутахассис бу ҳақда ўзи маълум қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фред Грим камида қишки танаффусгача «Аякс»да қолади
ФОТО: Getty Images

Нидерландиялик мутахассис Фред Грим камида қишки танаффусгача «Аякс» бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда у «Эксельсиор»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Грим вақтинчалик мураббий сифатида Жон Хейтинг ўрнига тайинланганди. Хейтинг Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Галатасарой»га қарши уй учрашувидаги оғир мағлубиятдан сўнг клуб томонидан истеъфога чиқарилган эди.

Клубга янги бош мураббийдан аввал янги техник директор керак бўлади. Грим бу борада ҳали аниқ режа йўқлигини таъкидлади:

«Бу қанчалик тез содир бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Охир-оқибат менга қишки танаффусгача жамоани бошқаришим айтилди. Бу қанчалик аниқ? Футбол — буни ҳаммамиз биламиз. Кўрамиз», — дея Гримнинг сўзларини келтиради vi.nl.

«Аякс» ҳозирги вақтда чемпионат жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда ва пешқадам PSVдан 11 очкога ортда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг