locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франциянинг «Аяччо» клуби банкрот бўлганини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Франциянинг «Аяччо» клуби банкрот бўлганини эълон қилди
Фото: Getty Images

Франциянинг “Аяччо” клуби молиявий инқироз сабаб банкротлик жараёнини бошлади. Бу ҳақда La Parisien нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Корсика клуби 18 август куни Аяччо шаҳри тижорат судига расмий равишда банкротлик бўйича ариза топширган.

Ушбу қарор 180 нафар ходимнинг ишдан бўшатилиши ҳамда яқинда Лига 2'нинг энг яхши машғулот базаларидан бири деб топилган клуб марказининг ёпилишига олиб келади.

Аввалроқ Франция футбол клубларини назорат қилиш ва бошқариш миллий дирекцияси (DNCG) молиявий муаммолар туфайли “Аяччо”ни янги мавсум миллий мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг