locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция терма жамоасининг икки асосий ҳимоячиси ЖЧ-2026 ярим финали олдидан машғулотни ўтказиб юборди

Ҳар икки футболчининг соғлиғида муаммо бор.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Франция терма жамоасининг марказий ҳимоячилари Вильям Салиба ва Дайот Упамекано (Деотшанкиул Юпамекано) Жаҳон чемпионати ярим финали бўлиб ўтадиган Даллас шаҳрига жўнаб кетиш олдидан жамоанинг умумий машғулотларида иштирок этмади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳар икки футболчи соғлиғидаги муаммолар сабабли, эҳтиёт чораси сифатида умумий гуруҳдан алоҳида, индивидуал дастур асосида шуғулланган. Аввалроқ Салиба белидаги оғриқлар туфайли ушбу турнирдаги ўйинлар унга осон кечмаётганини тан олган эди. Упамеканонинг нега индивидуал машғулотга ўтганига эса аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 1/2 финали доирасидаги Испания — Франция учрашуви 14-июль куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 15-июлга ўтар кечаси соат 00:00 да старт олади.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг