Франция терма жамоасида ички келишмовчилик юзага келди
ЖЧ-2026 ярим финалида Испанияга мағлуб бўлган Франция терма жамоасида ички муҳит таранглашгани айтилмоқда.
Франция ОАВлари хабарига кўра, жамоанинг айрим футболчилари ҳужумчи Усмон Дембеленинг ўйиндан кейинги фикрларидан норози бўлган. Дембеле интервьюсида мағлубият учун асосий сабаб сифатида жамоанинг ҳужумдаги самарадорлиги етарли бўлмаганини тилга олган ва бу фикр айрим жамоадошлари томонидан танқид сифатида қабул қилинган.
Маълумотларга кўра, футболчиларнинг бир қисми бундай баёнотлар мағлубиятдан кейин жамоа ичидаги бирдамликка путур етказишини ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, бундай вазиятларда масъулиятни алоҳида йўналишга юклаш эмас, балки жамоа сифатида жавобгарликни бўлишиш муҳим.
Эслатиб ўтамиз, Франция ярим финалда Испанияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Энди Дидье Дешам шогирдлари 19-июл куни Англияга қарши учинчи ўрин учун баҳс олиб боради.