locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция Швецияга қарши ўйинда Тюрамсиз қолиши мумкин

28 ёшли “Интер” ҳужумчиси boldir мушагидан жароҳат олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 плей-офф босқичи олдидан йўқотишга учраши мумкин. Жамоа ҳужумчиси Маркус Тюрам 1/16 финалда Швецияга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори.

Манбага кўра, 28 ёшли “Интер” ҳужумчиси boldir мушагидан жароҳат олган. Шу сабабли у якшанба куниги машғулотда умумий гуруҳ билан ишламаган ва фақат велотренажёрда шуғулланган.

L’Équipe маълумотига кўра, Тюрамнинг Швецияга қарши баҳсда иштирок этиши катта савол остида. Ҳозирги ҳолатда у ўйинни ўтказиб юбориши эҳтимоли юқори деб баҳоланмоқда.

Бу Франция учун плей-офф олдидан ёқимсиз хабар бўлиши мумкин. Чунки бундай босқичда ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва ротация имконияти катта аҳамиятга эга.

Шу билан бирга, Нголо Канте ҳам тиззасидаги муаммо сабаб икки кундан бери умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмаяпти. Бироқ у Франция терма жамоасининг учрашув қайдномасига киритилиши эҳтимоли бор.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг