locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция. \"Марсель\" ўз майдонида ғалаба қозониб, 2-ўринга чиқиб олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Франция. "Марсель" ўз майдонида ғалаба қозониб, 2-ўринга чиқиб олди
Фото: Getty Images

Франция чемпионатининг 30-турида “Марсель” ўз майдонида “Монпелье”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди, - 5:1.

Учрашувдаги биринчи 8-дақиқада Мейсон Гринвуд 11 метрлик нуқтадан гол урилди. 60-дақиқада ҳужумчи Амин Гуири мезбонлар ҳисобидаги фарқни икки голга етказди. Гринвуд 7 дақиқадан сўнг дубл қайд этиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. 74-дақиқада англиялик Жонатан Роу “Моньпеле” дарвозасига тўртинчи голни киритди. 83-дақиқада меҳмонлар жамоаси ҳимоячиси Лукас Минкарелли битта гол урди. 90-дақиқада “Марсел” футболчиси Адриен Рабьо жамоасининг 5-голини урди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Марсель” 55 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. "Моньпеле" ҳисобида 15 очко бор ва охирги, 18-ўринда.

Франция чемпионати. 30-тур

“Марсель” 5:1 “Моньпеле”

Голлар: Гринвуд 8 (1:0), Гуири 60 (2:0), Гринвуд 67 (3:0), Роу 74 (4:0), Минкарелли 83 (4:1), Рабьо 90 (5:1).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг