Франция. «Марсель» - «ПСЖ» учрашуви бошқа кунга қолдирилди
Бунга ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.
ФОТО: Getty images
Франция чемпионати 5-туридан ўрин олган "Марсель" - "ПСЖ" учрашуви якшанба оқшомида ўтказилмайди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бердию
Манбага келтирилишича, ўйин минтақада кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилган.
Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик туфайли минтақада тўқ сариқ хавф даражаси жорий этилган. Ҳокимият ҳатто кўчаларни сув босишини кутмоқда.
Шунинг учун, "Марсель" ва "ПСЖ" ўртасидаги Лига 1 қарама-қаршилиги бошқа куни бўлиб ўтади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист