locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция. «Лион» ўз майдонида «Нант»дан устун келди

Бу ўйиндан сўнг "Лион" 24 очко билан Лига 1 турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Франция. «Лион» ўз майдонида «Нант»дан устун келди
ФОТО: Getty images

Франция 1-лигасининг 14-туридан ўрин олган “Лион” – “Нант” учрашуви якунланди. Ўйин Лиондаги “Groupama” стадионида бўлиб ўтди. Абделатиф Херражи ҳакамлик қилди. Ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлим охири, 43-дақиқада меҳмонлар жамоаси ҳимоячиси Жуниор Мванга қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида, 51-дақиқада “Лион” ҳимоячиси Абнер ҳисобни очди. 70-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Мартин Сатриано жамоасининг ҳисобдаги фарқини кенгайтирган бўлса, 77-дақиқада ҳисобни 1:0 кўринишига келтирди.

Бу ўйиндан сўнг "Лион" 24 очко билан Лига 1 турнир жадвалида олтинчи, "Нант" эса 11 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг