locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Франция. «Лилль» Жирунинг ягона голи эвазига «Монако»дан устун келди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Франция. «Лилль» Жирунинг ягона голи эвазига «Монако»дан устун келди
Фото: Getty Images

Франция чемпионатининг 2-турида “Лилль” клуби ўз майдонида “Монако”ни қабул қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида мезбон жамоанинг ғалабаси билан якун топди. Ягона гол 90+1-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Оливье Жиру томонидан киритилди. 90+8-дақиқада ҳужумчи дублга эришиши мумкин эди, аммо 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Бу натижадан сўнг "Лилль" 2 ўйинда 4 очко тўплаб, Лига 1 турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. "Монако" 3 очко билан саккизинчи ўринга тушиб кетди.

Кейинги турда "Лилль" сафарда "Лорьян" меҳмони бўлса, "Монако" ўз майдонида "Страсбур"ни қабул қилади.

Франция чемпионати. 1-тур
«Лилль» 1:0 «Монако»
Гол: Жиру 90+1

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг