Франция кубоги. Эндрик гол урган баҳсда «Лион» Лига 2 вакилиини мағлуб этиб, 1/4 финалга чиқди
Франция кубогининг 1/8 финал босқичи доирасида «Лион» ўз майдонида Лига 2 вакили «Лавал»ни қабул қилди. «Групама» стадионида кечган баҳсда мезбонлар аутсайдер устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.
Учрашув тақдирини сўнгги дақиқаларда урилган голлар ҳал қилди. 80-дақиқада Мадриднинг «Реал» клубидан ижарага олинган бразилиялик ёш юлдуз Эндрик ҳисобни очди. 90+4-дақиқада эса португалиялик Афонсу Морейра «Лион»нинг устунлигини мустаҳкамлаб, якуний нуқтани қўйди.
Қишки трансфер ойнасида «Лион» сафига келиб қўшилган Эндрик барча турнирлар доирасида ўтказилган 5 та учрашувда 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Шuningdek, унинг ҳисобида битта голли узатма ҳам бор.
1/8 финал босқичининг сўнгги учрашуви бугун, 5 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтади. Унда «Страсбург» ўз майдонида «Монако»ни қабул қилади. Мазкур ўйиндан сўнг чорак финалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлади.
Франция кубоги. 1/8 финал
«Лион» — «Лавал» 2:0
Голлар: Эндрик (80), Морейра (90+4).