Франция Кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди
Турнирнинг амалдаги чемпиони «ПСЖ» ҳисобланади.
ФОТО: Getty Images
Франция кубогининг 1/8 финал учрашувлари ўз якунига етди ва турнирнинг кейинги босқичида ўзаро тўқнаш келадиган жамоалар номи аниқ бўлди.
Чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
- «Марсель» — «Тулуза»
- «Страсбург» — «Реймс»
- «Лорьян» — «Ницца»
- «Лион» — «Ланс»
Мазкур босқичнинг барча учрашувлари 4 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, мусобақанинг амалдаги ғолиби «ПСЖ» ҳисобланади. Парижликлар ўтган мавсумнинг финал баҳсида «Реймс» дарвозасига жавобсиз учта гол уриб (3:0), навбатдаги чемпионликни тантана қилишган эди.
Франция кубогидаги ғалабалар сони бўйича пешқадамлар:
- ПСЖ — 16 карра ғолиб (мутлоқ рекордчи);
- «Марсель» — 10 карра ғолиб;
- «Сент-Этьен» ва «Лилль» — 6 тадан ғалаба.
Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда «Марсель» ўзининг 11-унвонини қўлга киритиб, етакчига яқинлашишга ҳаракат қилади, «Лион» эса омадсиз мавсумдан сўнг мухлисларига кубок совға қилиш имкониятига эга.
Насрулло Каримов
Журналист