Франция кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди
Франция терма жамоаси ЖЧ–2026 1/8 финалида Парагвайни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди.
Шу тариқа, Дидье Дешам шогирдлари кетма-кет тўртинчи Жаҳон чемпионатида камида чорак финалгача етиб боришга муваффақ бўлди. Французлар 2014 йилдан буён ҳар бир мундиалда плей-оффнинг ушбу босқичидан пастга тушгани йўқ.
Бу давр мобайнида Франция:
2018 йил Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритди;
2022 йил Қатардаги мундиалда финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда Аргентинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, кумуш медалларга сазовор бўлди.
Қайд этиш жоиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор кенгайтирилган плей-офф тизими қўлланилмоқда. Янги форматга кўра, мусобақага 1/16 финал босқичи ҳам киритилди. Франция ушбу босқичда Швецияни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган эди.
Энди чорак финалда Дидье Дешам бошчилигидаги жамоа Канадани 3:0 ҳисобида мағлуб этган Марокаш терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.