Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди
Ҳозирда «ПСЖ» турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
Франция профессионал футболчилар миллий уюшмаси (UNFP) Лига 1 жорий мавсумининг энг яхши ўйинчиси унвони учун даъвогарлар рўйхатини тақдим этди.
Мазкур нуфузли мукофот учун курашадиган беш нафар футболчи рўйхатидан ПСЖнинг уч аъзоси: ҳужумчи Усман Дембеле, ҳимоячи Нуну Мендеш ва яримҳимоячи Витинья ўрин олди. Шунингдек, номзодлар қаторига «Марсел» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд ҳамда «Ланс» форварди Флориан Товен ҳам киритилган.
«Ҳар дам олиш кунлари улар ўйинни томошага, тўпни эса сеҳрга айлантирмоқдалар», — дейилади UNFPнинг X ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.
Франция чемпионатининг 30-туридан сўнг турнир жадвалида ПСЖ 69 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонани 63 очко жамғарган «Ланс» жамоаси эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист