Франция чемпионати. «ПСЖ» сафарда «Осер»дан устун келиб, 1-ўринга қайтди
Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
ФОТО: Getty images
Лига 1нинг 19-туридан ўрин олган илк беллашув ҳам ўз ниҳоясига етди. Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ сафарда аутсайдер ҳисобланган "Осер" билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва яна турнир жадвалида етакчига айланди.
Беллашувдаги ягона ва ғалаба голини 79-дақиқада Усмон Дембеленинг узатмасидан сўнг Брадли Баркола киритди.
Натижада Луис Энрике жамоаси 19 турдан сўнг 45 очко билан пешқадамга айланди. 2-ўриндаги "Ланс" бу турдаги ўз ўйинини энди ўтказади. Ҳусановнинг собиқ жамоасида эса 43 очко бор.
Франция чемпионати. 19-тур
Осер – ПСЖ 0:1
Гол: Баркола 79
Розикжон Султонмуродов
Журналист