Франция чемпионати. «Лион» 2-турда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 1-ўринга кўтарилди
Фото: Getty Images
Франция чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Лион" - "Метц" ўйинида мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Лиондаги "Парк ОЛ" стадионида бўлиб ўтди.
Ўйинда дастлаб 25-дақиқасида Малик Фофана ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб жамоа сардори Корентен Толиссо "тўқувчилар"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашув сўнгида захирадан ўйинга қўшилган Адам Карабец ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Бу ғалабадан сўнг"Лион" 6 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. "Метц" эса 0 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Франция чемпионати. 2-тур
«Лион» 3:0 «Мец»
Голлар: Фофана 25, Толиссо 30, Карабец 83.
Розикжон Султонмуродов
Журналист