Франк: «Таркибни кучайтиришимиз керак»
Фото: Getty Images
"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк клубнинг трансфер бозоридаги фаолияти ҳақида гапирди.
"Биз таркибни кучайтиришни истардик, бунга шубҳа йўқ. Ҳозирда клуб муносиб вариантларни топиш устида астойдил ишламоқда. Очиғи мен қўл остимдаги таркибдан мамнунман, бироқ трансфер ойнаси ёпилишига қадар янада кучлироқ бўлиш учун ҳамма нарсани қиляпмиз," - деди Франк "ПСЖ"га қарши ўйиндан кейин TNT Sports’га берган интервьюсида.
Бу ёзда "Тоттенхэм" харидлар учун қарийб 150 млн евро сарфлади.
Куни кеча “тақачилар” УЕФА Суперкубогида “ПСЖ” клубига мағлуб бўлганди.
Баҳром Бобонов
Редактор