Фоларин Балогун «Тоттенхэм»га таклиф қилинди
«Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Football Insider маълумотига кўра, 25 ёшли америкалик футболчи Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига таклиф қилинган.
Манбага кўра, Балогун фаолиятида янги чақириққа тайёр ва унинг вакиллари воситачилар орқали «Тоттенхэм» билан боғланган. Ҳужумчининг хизмати Лондон клубига таклиф этилган, бироқ айни пайтда бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли юқори баҳоланмаяпти.
Бунга сабаб «Тоттенхэм» ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодларни ҳам кўриб чиқаяпгани айтилмоқда. Шу боис клуб Балогун вариантини ўрганаётган бўлса-да, ҳозирча музокаралар жиддий босқичга ўтмаган.
Балогун ўтган мавсум «Монако» сафида барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Эндиликда унинг фаолиятидаги навбатдаги манзил Англия бўлиши мумкин.