locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фоден «Манчестер Сити»да қолишга тайёр

Агар келишув амалга оширилса, Филнинг маоши ҳам кўтарилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фоден «Манчестер Сити»да қолишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден фаолиятини «шаҳарликлар» сафида давом эттиришни истайди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбада келтирилишича, ҳозирда томонлар амалдаги шартномани узайтириш бўйича фаол музокаралар олиб боришмоқда. Агар келишув амалга оширилса, Фоденнинг маоши ҳам кўтарилади.

Transfermarkt портали Фоденнинг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳолаган. Маълумот учун, ярим ҳимоячи «Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фил Англия Премьер-лигасида жами 218 та учрашув ўтказди. Ушбу баҳсларда хавбек 68 та гол уришга ва 31 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг