Фоден «Ман Сити» билан шартномасини 2030 йилгача узайтириши мумкин
Футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
ФОТО: Getty images
“Манчестер Сити” раҳбарияти ҳужумкор ярим ҳимоячи Фил Фоденнинг вакиллари билан музокара олиб бормоқда. The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ҳозирда янги меҳнат шартномасини муҳокама қилмоқда.
Янги келишув 2030 йил ёзигача мўлжалланиши мумкин. Шунингдек, унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилади.
25 ёшли футболчи билан амалдаги шартнома 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Жорий мавсум Фил Фоден Англия Премьер-Лигасида 27 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 3 та ассистга муаллифлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист