locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фоден «Бавария» қизиқиш доирасида

Фоденнинг «Манчестер Сити» билан меҳнат шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фоден «Бавария» қизиқиш доирасида
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фил Фоден Мюнхеннинг «Бавария» клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда TEAMtalk маълум қилди.

Манбага кўра, агар «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар туфайли жиддий жазога дуч келса, Фоден «Бавария»нинг трансфер мақсадига айланиши мумкин. Германия гранди вазиятни диққат билан кузатмоқда ва имконият туғилса, 26 ёшли футболчини сотиб олишга тайёр.

Жорий мавсумда «шаҳарликлар» тарбияланувчиси барча мусобақаларда 6 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фоденнинг «Манчестер Сити» билан меҳнат шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt мутахассислари футболчининг қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг