locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фоден АПЛда голли вазиятлар яратиш бўйича етакчилик қилмоқда

Фернандеш иккинчи, Собослай учинчи ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жорий мавсум АПЛдаги барча мусобақаларда энг кўп гол вазиятларини яратган футболчи «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден бўлди — у 56 та гол вазиятини ташкил қилган. Бу ҳақда Squawka хабар берди.

Иккинчи ўринда «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруно Фернандеш турибди — 52 та вазият, учинчи ўринни эса «Ливерпуль» ўйинчиси Доминик Собослай 52 та голли вазият билан эгаллаган.

«Ливерпуль» яримҳимоячиси Флориан Виртс 50 та вазият билан тўртинчи ўринда. «Шаҳарликлар» яримҳимоячиси Жереми Доку ва «Арсенал» ҳужумчиси Букайо Сака эса 49 та вазият билан бешликни якунлаб турибди.

Ҳозирда «Арсенал» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 20 ўйиндан сўнг 48 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда «Манчестер Сити» — 42 очко, учликни эса «Астон Вилла» (42 очко) якунлаб берган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг