«Флуминенсе» дарвозабони энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Getty Images
“Флуминенсе” дарвозабони Фабио Лопес футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.
Жанубий Америка Кубоги плей-оффи 1/8 финалида “Америка де Кали”га қарши жавоб ўйини 44 ёшли голкипер учун фаолиятидаги 1391-учрашув бўлди.
Шу тариқа, бразилиялик англиялик собиқ дарвозабон Питер Шилтон натижасини ортда қолдирди.
Лопесга маросимда совға сифатида эсдалик расм топширилди, тадбирда унинг оиласи ҳам иштирок этди.
Шунингдек, футболчи ушбу тарихий воқеага бағишлаб махсус боғич билан ўйин ўтказди.
Баҳром Бобонов
Редактор