locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флориан Вирц нега “Ливерпуль”га ўтишга қарор қилганини айтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флориан Вирц нега “Ливерпуль”га ўтишга қарор қилганини айтди
ФОТО: Getty Images

Яқинда “Ливерпуль” билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Флориан Вирц нега “Байер”ни тарк этиб, мерсисайдликлар сафига ўтганига изоҳ берди.

“Фаолиятимдаги навбатдаги қадамни қўйиш вақти келди деб ўйладим ва, албатта, дунёдаги энг кучли клублардан бирига ўтишни хоҳлардим. Менинг фикримча, “Ливерпуль” улардан бири эди.

Ҳа, мен “Ливерпуль”ни танладим. Бу ердаги одамлар менга ишонч билдирди. Ғоя ва клуб менга таклиф қилган ҳамма нарса жуда яхши эди, - дейди Вирц.

Маълумот учун, Флориан Вирц ўтган мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 140 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг