Флориан Виртс АПЛнинг ўтган ёздаги энг омадсиз трансфери деб топилди
Германиялик яримҳимоячи Флориан Виртснинг «Байер»дан «Ливерпул»га ўтиши Sports Illustrated нашри талқинига кўра, ёзги трансферлар ойнасдаги АПЛнинг энг муваффақиятсиз трансфери деб топилди.
Мерсисайдликлар Виртс учун 116 миллион евро сарфлади ва футболчи янги жамоаси сафида 10 та ўйинда атиги 1 та голли узатмани амалга оширди.
Sports Illustrated талқинига кўра, ёзги трансферлар вақтидаги энг муваффақиятсиз битимлар (Top-10):
1. Флориан Виртс — «Байер»дан «Ливерпул»га (116 млн евро).
2. Милош Керкес — «Борнмут»дан «Ливерпул»га (40 млн евро).
3. Жейми Гиттенс — «Боруссия Д»дан «Челси»га (51,5 млн евро).
4. Йоан Висса — «Брентфорд»дан «Нюкасл»га (55 млн евро).
5. Александр Исак — «Нюкасл»дан «Ливерпул»га (125 млн евро).
6. Жеймс Траффорд — «Бёрнли»дан «Ман Сити»га (31 млн евро).
7. Жан-Клер Тодибо — «Ницца»дан «Вест Ҳэм»га (32,8 млн евро).
8. Мадс Хермансен — «Лидс»дан «Вест Ҳэм»га (20 млн евро).
9. Энтони Эланга — «Ноттингем Форест»дан «Нюкасл»га (55 млн евро).
10. Тьерино Барри — «Вилярреал»дан «Эвертон»га (27 млн евро).
Маълумот учун, «Ливерпул» ўтган ёзда трансферлар учун жами 420 миллион евро сарфлаб, клуб тарихидаги рекорд натижани қайд этди.