locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флориан Виртс: «2014 йилги Германия миллий жамоаси ажойиб эди»

«Ливерпуль» яримҳимоячиси ЖЧ-2014да ғалаба қозонган немис жамоаси ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» яримҳимоячиси ва Германия терма жамоаси аъзоси Флориан Виртс немис миллий жамоаси ғалаба қозонган 2014 йилги Жаҳон чемпионати пайтида уларни қандай қўллаб-қувватлагани ҳақида гапириб берди.

«Ўша пайтда профессионал футбол мен учун ҳали жуда олис истиқбол эди, унда муваффақиятга эриша оламанми ёки йўқми, тасаввурга ҳам эга эмасдим. Шу сабабли ўша даврдан шунчаки оддий мухлис сифатида завқ олганман. Финални томоша қилиш учун бутун оиламиз жам бўлганди. У жамоа даҳшатли эди, айниқса уларнинг характери. Финалда қандай ўйин кўрсатишгани ва ғалаба сари етиб боришгани таҳсинга лойиқ. Албатта, биз ҳам уларнинг изидан боришни истаймиз, аммо буни айтиш қилишдан осонроқ. 2014 йилда охиригача етиб борган барча футболчиларга ҳурматим чексиз», — дея Виртснинг сўзларини келтирмоқда FIFA расмий сайти.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 мусобақасида Германия терма жамоаси «E» гуруҳида Кюрасао, Кот-д'Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг