Флорентино Перес Моуринью бўйича саволга жавоб беришдан бош тортди
Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес Жозе Моуриньонинг «қаймоқранглилар» бош мураббийлигига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади. Шунингдек, «қироллик клуби» раҳбари амалдаги мураббий Альваро Арбелоа ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги саволни ҳам жавобсиз қолдирди.
«Биз Жозе Моуриньони таклиф қилмоқчимизми? Ҳали бу босқичга етиб келганимиз йўқ. Улар «Реал Мадрид»ни биздан тортиб олмоқчи, бироқ биз клуб «сосёс»ларга (клуб аъзоларига) тегишли бўлиб қолишини истаймиз.
Арбелоанинг ўйинчилар билан боғлиқ вазияти? Мен масаланинг спорт томони ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен «Реал» манфаати учун хизмат қиладиган янги сайловлар ўтказилишини эълон қилмоқчиман. Баъзи одамлар ёки журналистлар бунга халал бермоқчи», — деди Перес матбуот анжуманида.