locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флорентино Перес «Манчестер Сити»дан Родрини сотиб олмоқчи эмас

Ортда қолган мавсумда Родри 33 та ўйинда майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрининг трансферига қизиқмаяпти. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто Marca нашри учун хабар бермоқда.

«Менга “Реал” ва “Сити” ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлганини айтишди. “Сити”дагилар “Реал” Родрини таркибга қўшиб олмоқчи эмаслигидан хабардор. Менга берилган маълумотларга кўра, Флорентино Перес Родри билан шартнома имзолашни истамаяпти ва айни дамда бу масалада ҳеч қандай силжиш йўқдек кўринмоқда», — деди Моретто.

Ортда қолган мавсумда Родри барча мусобақаларда жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, яримҳимоячининг бозор қиймати 50 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг