locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флойд Мейвезер Showtime телеканалига суд даъвоси қўзғатди: Гап 340 миллион доллар ҳақида кетмоқда

Афсонавий боксчи профессионал фаолияти давомида мағлубиятга учрамаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Беш вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ва «Шон-шараф зали» аъзоси, америкалик афсонавий Флойд Мейвезер Showtime телеканалига суд даъвоси қўзғатди. Бу ҳақда нуфузли TMZ нашри хабар бермоқда.

Мейвезер Калифорния судига йўллаган даъвосида узоқ йиллик маслаҳатчиси Эл Хеймон ҳамда Showtime президенти Стивен Эспиноза томонидан амалга оширилган молиявий фирибгарлик қурбони бўлганини таъкидлаган. Даъвогар томоннинг иддаосига кўра, кўп йиллик ҳамкорлик давомида Хеймон спортчига тегишли бўлган қарийб 340 миллион доллар маблағни ўзлаштириб юборган.

Суд аризасида қайд этилишича, Флойд ўзининг энг йирик жанглари учун берилиши керак бўлган гонорарларнинг бир қисмини олмаган. Хусусан, гап қуйидаги баҳслар ҳақида кетмоқда:

  • 2015 йилнинг май ойида ўтган Мэнни Пакьяога қарши «аср жанги»;
  • 2017 йилнинг август ойида бўлиб ўтган Конор Макгрегор билан шов-шувли тўқнашув.

Мейвезернинг жамоаси айнан ушбу икки жангдан тушган даромадларнинг катта қисми фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини исботлаш ниятида эканлиги айтилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг