Флик: «Жуда муҳим финал эди, «Реал»га қарши ҳеч қачон осон бўлмайди»
«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания Суперкубоги финалида Мадриднинг «Реал» клубига қарши қўлга киритилган ғалабани изоҳлади. Учрашув каталонияликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Бу жуда муҳим финал эди, «Реал»га қарши ўйинлар ҳеч қачон осон бўлмайди. Жамоам билан фахрланаман — биз белгиланган режа асосида ҳаракат қилдик. Тўпни назорат қилганимиздан ва ўйинни бошқарганимиздан мамнунман. Якунда бутун жамоа керакли ишни бажарди. Осон бўлмади, бирок футболчилар яхши кураш олиб борди ва ягона жамоа сифатида ҳаракат қилди — бу яққол кўринди. Рақиб томонидан кучли босим бўлди, аммо биз бунга бардош бера олдик», — деди Флик.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Испания Суперкубоги доирасида «Реал»ни еттинчи марта мағлуб этди. Каталония клуби ушбу мусобақанинг энг совриндор жамоаси ҳисобланади — салкам 16 марта Суперкубокни қўлга киритган. Иккинчи ўринда эса «Реал» — 13 та соврин.