Флик ва Ямал юлдуз футболчини “Барселона”га чорламоқда
Бироқ трансферни амалга ошириш осон бўлмайди.
Фото: Getty Images
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳамда жамоа етакчиларидан бири Ламин Ямал клубнинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлган Хулиан Алваресни Каталония клубига кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Маълумотларга кўра, улар аргентиналик ҳужумчи билан шахсий алоқага чиқиб, уни “Барселона” сафига қўшилишга ундаган.
Бироқ трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Мадриднинг “Атлетико” клуби Хулиан Алваресни жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва уни қўйиб юборишни истамаяпти. Шу сабабли музокаралар мураккаб кечиши кутилмоқда.
Шунга қарамай, “Барселона” ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишлашда давом этмоқда ва Хулиан Алварес клубнинг асосий номзодларидан бири бўлиб қолмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист