locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Уларда йўқотадиган ҳеч нарса йўқ»

«Барселона» бош мураббийи «Альбасете»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания Кубогининг 1/4 финали доирасидаги «Альбасете»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Германиялик мутахассис рақибни паст баҳоламаслик кераклигини алоҳида таъкидлади.

«Уларда йўқотадиган ҳеч нарса йўқ, шунинг учун бу жуда қийин ўйин бўлади. Биз ушбу баҳсга худди бошқа ўйинлар каби жиддий тайёргарлик кўрдик. Биз барча рақибларга бир хил ҳурмат билан муносабатда бўламиз.

Ҳозирги паллада бизнинг фикрлаш тарзимиз жуда муҳим. Майдонга ғалаба қозониш иштиёқи билан тушишимиз ва кейинги босқичга чиқиш учун энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз шарт. Бу футбол, унда мукаммаллик мавжуд эмас ва ҳар қандай кутилмаган воқеа содир бўлиши мумкин», — деди Флик AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Испания Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Ўтган йилги финалда каталонияликлар «Реал Мадрид»ни қўшимча бўлимларда (3:2) мағлуб этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг