locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик Торреснинг кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Мураббийнинг сўзларига кўра, Ферран Торрес “Барселона”да қолишни истайди ва клуб ҳам футболчини сақлаб қолиш тарафдори.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” бош мураббийи Ханси Флик жамоа ҳужумчиси Ферран Торреснинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Германиялик мутахассиснинг таъкидлашича, у испаниялик футболчини жамоанинг муҳим аъзоси деб ҳисоблайди ва унинг келажаги борасида хавотирга ўрин йўқ.

“Мен Ферранни жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири деб биламан. У билан боғлиқ миш-мишлар мени қизиқтирмайди. Мен унинг машғулотлардаги муносабатидан ва майдондаги ҳаракатларидан жуда мамнунман”, — деди Флик.

Мураббийнинг сўзларига кўра, Ферран Торрес “Барселона”да қолишни истайди ва клуб ҳам футболчини сақлаб қолиш тарафдори. Шу билан бирга, Флик трансфер бозорида турли миш-мишлар доим пайдо бўлишини, бироқ улар жамоанинг ички режаларига таъсир қилмаслигини таъкидлади.

Сўнгги кунларда Ферран Торрес номи бир қатор Европа клублари билан боғланаётган бўлса-да, ҳозирча унинг “Барселона”ни тарк этиши бўйича расмий қарор ёки келишув мавжуд эмас.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг