locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик “Реал”нинг “Бетис”га қарши мағлубиятига муносабат билдирди

Мадридликлар баҳс давомида бир қатор вазиятлар яратган бўлса-да, 81-дақиқада ўтказиб юборилган гол натижани ҳал қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” бош мураббийи Ханси Флик “Реал Мадрид”нинг “Бетис”га қарши сафар учрашувидаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятига муносабат билдирди. Мадридликлар баҳс давомида бир қатор вазиятлар яратган бўлса-да, 81-дақиқада ўтказиб юборилган гол натижани ҳал қилди.

Флик рақибнинг натижасига ортиқча эътибор қаратмаслигини таъкидлади.

“Реал яхши ўйнади ва ғалаба қозониш учун кўплаб вазиятлар яратди. Аммо биз учун энг муҳими — ўзимизга эътибор қаратиш”, — деди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Барселона” айни пайтда 9 очко билан Ла Лига турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва “Реал”га нисбатан битта кам учрашув ўтказган. Каталонияликлар 6 сентябрь куни сафарда “Валенсия”га қарши майдонга тушади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг