locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик «Реал»га қарши олти та учрашувдан бештасида ғалаба қозонди

11 январ куни «Барселона» Испания Суперкубогини қўлга киритди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик фаолияти давомида «Реал»га қарши ўтказган олти учрашувнинг бештасида ғалаба қозонган. Немис мутахассиси каталонияликлар бошқарувини 2024 йилда қўлга олган. Аввалроқ Флик Мюнхеннинг «Бавария»си, «Хоффенхайм» клуби ҳамда Германия миллий терма жамоасида ишлаган.

11 январ куни Испания Суперкубоги финалида «Барселона» ва «Реал» ўртасида баҳс бўлиб ўтди. Учрашув Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган «King Abdulla Sports City» стадионида ўтказилди. Беллашувни бош ҳакам сифатида Хосе Мунуэра Монтеро бошқарди. Ўйин 3:2 ҳисобида «кўк-анорранглилар» фойдасига якунланди.

Шу тариқа, «Барселона» клуб тарихи да 16-марта Испания Суперкубогини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум финалида ҳам каталонияликлар «Реал»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг