locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «ПСЖ» ўрнига «Ньюкасл» рақиб бўлганидан хурсандманми? Йўқ»

«Барселона» бош мураббийи ЙЧЛ қуръаси ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси нимчорак финал қуръаси натижалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Қуръа натижасига кўра, каталонияликлар ушбу босқичда Англиянинг «Ньюкасл» жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Матбуот анжуманида мураббийга «ПСЖ» ўрнига «Ньюкасл» рақиб бўлганидан хурсандми-йўқлиги борасида савол берилди.

«Йўқ, чунки ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга. Чемпионлар Лигасида осон учрашувлар бўлмайди. «Ньюкасл» — ажойиб жамоа, биз бунга уларнинг сўнгги ўйинларида ҳам, ўзаро тўқнашувимизда ҳам гувоҳ бўлдик. Осон бўлмаслиги аниқ. Менимча, рақибни доим ҳурмат қилиш керак. Ҳамма, жумладан, биз ҳам финалга чиқишни истаймиз. «Ньюкасл» ҳам худди шу мақсадни кўзлаган», — дея жавоб берди Флик.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи доирасида ўтказилган учрашувда «Барселона» сафарда «Ньюкасл» устидан 2:1 ҳисобига ғалаба қозонган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг