Флик: «Мақсадимиз — барча ўйинларда ғалаба қозониш»
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигасининг 28-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мазкур баҳс бугун, 15 март куни бўлиб ўтади.
«Бизни жуда муҳим ҳафта кутиб турибди, чунки олдинда учта учрашув бор. Мақсадимиз — барча ўйинларда ғалаба қозониш. Бу осон кечмайди. «Севилья» ўзининг кучли томонларини намойиш қилиб бўлди: улар юқори прессинг қўллашади ва яккама-якка курашларда жуда фаол ҳаракат қилишади. Шунга қарамай, жамоам ўзига ишонган ҳолда ва қатъият билан ўйнашини истайман», — деди Флик.
Испания чемпионатининг 27-туридан кейин 67 очко жамғарган «Барселона» турнир жадвалида етакчилик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги «Реал Мадрид»дан бир очко олдинда бормоқда. «Севилья» эса 31 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди.