locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «La Ligada жуда яхши ҳакамлар бор, лекин...»

«Барселона» бош мураббийи «Реал Сосьедад»га қарши баҳсдаги ҳакамликни танқид қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик La Liga'нинг 20-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши баҳсда ҳакам Хесус Хиль Мансано қарорига норози бўлди.

Учрашув каталонияликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Эътиборлиси, ҳакам VAR орқали «Барселона»нинг бир нечта голини бекор қилган эди.

«Мен La Liga ҳакамлари ҳақида доимо яхши фикр билдираман, бизда жуда яхши ҳакамлар бор. Лекин шу бир киши... Ҳамма билади, у қандай... Френки айтди, ҳакам кибрлилик қилди, ва у ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. Барчамиз кўрдик, у ўша кечада нима қилганини», — деди Флик.

«Барселона» 20 ўйиндан сўнг 49 очко тўплаб, La Liga жадвалида етакчилик қилмоқда. «Реал Сосьедад» эса 24 очко билан 9-ўринда турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг