locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик Кунде ҳақида: “У энг яхши формасига қайтиш учун тинимсиз ишламоқда”

Немис мутахассиси франциялик футболчи мавсумни асосий таркибнинг доимий аъзоси сифатида бошламаганини, бироқ бу вазиятни ўзи учун янги чақириқ сифатида қабул қилганини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” бош мураббийи Ханси Флик жамоа ҳимоячиси Жюль Кунденинг жорий ҳолати ҳақида фикр билдирди. Немис мутахассиси франциялик футболчи мавсумни асосий таркибнинг доимий аъзоси сифатида бошламаганини, бироқ бу вазиятни ўзи учун янги чақириқ сифатида қабул қилганини таъкидлади.

Фликнинг сўзларига кўра, Кунде марказий ҳимояда ҳам ҳаракат қила олади, аммо мураббий ундан кўпроқ қанотда фойдаланишни афзал кўрмоқда. Мутахассис жамоа манфаатлари доимо биринчи ўринда туришини қайд этган.

“У ҳақиқий профессионал. Энг яхши формасига қайтиш учун жуда кўп ишламоқда”, — дея Кунденинг ёндашувини юқори баҳолаган Флик.

Маълумот учун, Кунде жорий мавсум Ла Лигадаги учала учрашувда ҳам майдонга тушган. Бироқ дастлабки икки баҳсни захира ўриндиғида бошлаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг