locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Ўйин оғир кечди, рақиб жуда яхши ҳаракат қилди»

«Барселона» бош мураббийи «Расинг» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания Кубоги 1/8 финалида «Расинг» устидан қўлга киритилган 2:0 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади.

«Ўйин жуда оғир кечди. Атмосфера аъло даражада бўлди, рақиб жуда яхши ҳаракат қилди. Якунда 2:0 — энг муҳими шу. Қуйи лигалар вакиллари Кубок баҳсларида жуда жасур бўлишади, улар йўқотадиган нарсага эга эмас, фақат ютиш учун майдонга тушишади ва бу яққол сезилади. Бундай ўйинларни томоша қилиш жуда завқли», — дея Фликнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги 1/16 финалида «Барселона» «Гвадалахара» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. «Расинг» эса ушбу босқичда «Вильярреал» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Та'кидлаш жоиз, Испания Кубогининг амалдаги соҳиби ҳам «Барселона» ҳисобланади. 2024/2025 йилги мавсум финалида «кўк-анорранглилар» «Реал»ни қўшимча бўлимларда 3:2 ҳисобида таслим этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг