Флик Германияда йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Фото: Getty Images
“Барселона” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Германияда тенгсиз деб топилди.
Bild нашри томонидан у йилнинг энг яхши мураббийига айланди. Гамбургда Sport Bild мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
"Барселона"ни бошқараётган 60 ёшли германиялик мутахассис йилнинг энг яхши мураббийи учун мукофотни олди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Каталония клуби Флик бошчилигида Ла Лига ва кубокни қўлга киритганди. "Барселона" ўз тарихида 9-марта Испанияда олтин дублга эришди. Флик маросимда видео ҳавола орқали иштирок этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист