locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Бундай ўйинларда гол уриш жуда қийин»

Германиялик мутахассис жамоасининг кубокдаги ғалабаси ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик: «Бундай ўйинларда гол уриш жуда қийин»
ФОТО: Getty images

"Барселона" бош мураббийи Ҳанси Флик Испания кубоги 32-турида “Гвадалахара” устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Менга жамоанинг жанговар руҳи жуда ёқади ва ғалабадан хурсандман. Кубок ўйинлари ҳар доим қийин кечади, аммо биз яхши ўйнадик. Энг муҳими ўйин давомидаги фикримиз ва муносабатимиз эди.

Такрор айтаман, футболчиларнинг бу ўйинга бўлган муносабати ҳал қилувчи бўлди. Бундай ўйинларда гол уриш қийин, аммо биз гол уришга муваффақ бўлдик", - деб Флик сўзларини келтиради Marca нашри.

Ушбу учрашувдаги голларни даниялик ҳимоячи Андрес Кристенсен 76-дақиқада ва инглиз вингери Маркус Решфорд 90-дақиқада киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг