locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: Биз Ла Лигани ютишни мақсад қилганмиз — «Барселона» 4 очколик фарқ билан пешқадам

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Флик: Биз Ла Лигани ютишни мақсад қилганмиз — «Барселона» 4 очколик фарқ билан пешқадам
Расм: gettyimages.com Ханс Дитер Флик

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг Испания чемпионлигини қўлга киритишга бўлган интилишини изоҳлади. Унинг сўзларини Mundo Deportivo нашри келтиради:

— Бизнинг асосий мақсадимиз — Ла Лигани ютиш. Бу мусобақа фақат узоқ ва барқарор мавсум якунида бериладиган соврин. Унга эришиш учун ҳар бир босқичда энг юқори даражада ўйнаш керак, — деди немис мутахассиси.

33 турдан сўнг «Барселона» 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчидан 4 очко олдинда.

Навбатдаги учрашувни каталонияликлар сафарда «Валядолид»га қарши ўтказади. Ла Лиганинг 34-тури доирасидаги ўйин Тошкент вақти билан 3 майдан 4 майга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг