locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик: «Биз энг яхши ўйинимизни намойиш эта олмадик»

«Барселона» бош мураббийи «Ньюкасл»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида «Ньюкасл» билан кечган дастлабки учрашувдан (1:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Флик жамоанинг кўрсатган ўйинини юқори баҳоламади ва йўл қўйилган камчиликларга алоҳида урғу берди:

«Биз энг яхши ўйинимизни намойиш эта олмадик: тўпни кўп йўқотдик ва яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақиб сафида тезкор футболчилар кўп, шунга қарамай, ҳимоядаги ҳаракатлардан қониқдим. Учрашув юқори интенсивликда ўтди. Таътилдан сўнг тақвимимизда ўйинлар сони кўпайди, аммо биз аста-секин жисмоний ҳолатимизни тиклаб оламиз. Кўплаб хатоларга йўл қўйдик ва кўп қоидабузарликлар содир этдик. Ҳозир тикланиш жараёни муҳим: якшанба куни бизни янги ўйин кутмоқда, тайёргарлик учун вақтиимиз бор. Бундай даражадаги мусобақалар доимий мослашувни талаб қилади», — дея Фликнинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Ньюкасл» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви жорий йилнинг 18 март куни Испанияда бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг