locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Флик Бернарду Силвани «Барселона»га олиб келмоқчи

Немис мутахассиси аввалроқ уни сотиб олишга қарши чиқаяткандӣ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик дастлаб «Манчестер Сити» билан шартномаси ёзда якунга етадиган 31 ёшли ярим ҳимоячи Бернарду Силвани жамоага олиб келишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаган эди. Немис мутахассисини португалиялик футболчининг ёши хавотирга солган. Шунингдек, Флик таркибда ҳужумкор футболчилар шундоқ ҳам кўплигини инобатга олган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, сўнгги бир неча кун ичида «кўк-анорранглилар» устози «Барселона»нинг ҳужум чизиғи вакиллари жароҳатларга мойиллиги сабабли Силва зарурий футболчи эканлигини англаб етган. Флик улар учун сифатли ўринбосарга эга бўлишни хоҳламоқда.

Бундан ташқари, «Барселона» раҳбарияти португалиялик футболчи ўзининг етакчилик қобилияти туфайли кийиниш хонасида ҳам муҳим фигурага айлана олади деб ҳисоблайди. Клубда Силванинг турли позицияларда: ҳам майдон марказида, ҳам ҳужумнинг ўнг қанотида ўйнай олиш қобилияти юқори баҳоланмоқда, бу эса Ламин Ямалга дам бериш имкониятини тақдим этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг