Флик “Барселона” ҳужумида фақат Хулиан Алваресни кўрмоқчи
“Барселона” ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишламоқда. Каталония клубининг асосий мақсади Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес бўлиб қолмоқда.
Журналист Жерар Ромеро маълумотига кўра, “Барселона” бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ҳужум учун бошқа юлдуз номзодларни кўриб чиқишни истамаяпти. Немис мутахассиси Виктор Осимҳен, Душан Влахович ёки Лаутаро Мартинесдан кўра айнан Алваресни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.
Манбага кўра, агар “Барселона” Хулиан Алварес трансфери амалга ошира олмаса, Флик раҳбариятдан унинг ўрнига бошқа қимматбаҳо ҳужумчи сотиб олишни талаб қилмайди. Яъни мураббийнинг ҳужум чизиғи учун асосий ва устувор варианти айнан аргентиналик футболчи ҳисобланади.
Бу орада “Барселона” ҳужум чизиғида ўзгаришлар давом этмоқда. Манбада Ферран Торреснинг “ПСЖ”га ўтиши кутилётгани, Роберт Левандовски эса ўтган мавсум якунида жамоани тарк этгани қайд этилган. Ҳозирча Алварес трансфери бўйича расмий келишув мавжуд эмас.