Флик “Барселона” тарихидаги энг яхши мураббийлар бешлигига кирди
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб тарихида Ла Лига турнир жадвалида энг кўп тур пешқадам бўлган мураббийлар бешлигига кирди. Немис мутахассиси бошқарувидаги “Барселона” 81 турдан 61 тасини биринчи ўринда якунлаган.
Бу кўрсаткич бўйича Флик ҳозирча бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг олдидаги энг яқин мураббий Ринус Михелс бўлиб, унинг “Барселона”си 63 тур давомида турнир жадвалига пешқадамлик қилган.
Кейинги ўринларда Эрнесто Вальверде — 80 тур, Франк Райкард — 85 тур ва Хосеп Гвардиола — 87 тур билан жойлашган. Гвардиола ушбу натижани клуб бошқарувидаги тўрт тўлиқ мавсум давомида қайд этган.
Маълумот учун, Флик “Барселона” бошқарувидаги учинчи мавсумини бошламоқда. Агар унинг жамоаси ҳозирги суръатни сақлаб қолса, тўрт мавсум якунида пешқадам сифатида ўтказилган турлар сони қарийб 120 тага етиши мумкин.